17:30 / 28.10.2019
3 329

Қалбаки доллар тайёрлаш ва уни ўтказиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қалбаки доллар тайёрлаш ва уни ўтказиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди
Наманган шаҳрида қалбаки пул тайёрлаш ва уни ўтказиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро М.М. ҳар бири 100 АҚШ доллари купюрасидаги 21 дона 2.100 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки валюта қимматликларини фуқаро У.Т.га 1.000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қалбаки доллар тайёрлаш ва уни ўтказиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди