19:56 / 28.10.2019
5 904

Қашқадарёда телефонидан беҳаё видеолар топилган 15 ёшли ўқувчи ўз жонига қасд қилди

Қашқадарёда телефонидан беҳаё видеолар топилган 15 ёшли ўқувчи ўз жонига қасд қилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Қашқадарёда 15 ёшли ўқувчининг жасади каналдан топилди» мавзусидаги хабарлар юзасидан Бош прокуратура баёнот берди.

Маълум бўлишича, 19 октябрь куни Қарши тумани, «Хониён» МФЙ, Юксалиш кўчасида яшаган вояга етмаган 15 ёшли Р.А. Қарши бош каналининг «Дашт» қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмидаги кўприкдан сувга сакраб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳолат юзасидан ишга алоқадор 7-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ва ишчи-ходимларидан ҳамда ўқувчилардан тушунтиришлар олинган.

Аниқланишича, ўқувчи Р.А.нинг мобил телефонида уятсиз видеолар ёзилганлиги сабабли синф раҳбари томонидан онаси мактабга чақиртирилган. Онаси мактабга келиб, ўғлига танбеҳ қилганидан сўнг, Р.А. мактабдан югуриб чиқиб кетиб, канал томонга кетганлиги, синфдошлари эса унинг орқасидан борганлиги ва Р.А.ни узоқдан ўзини каналга ташлаганини кўришган. Ўша куни Р.А.ни ҳеч ким уриб ҳақорат қилгани аниқланмаган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш давомида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Қарши тумани ИИБ, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига хизмат текширувлари тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда телефонидан беҳаё видеолар топилган 15 ёшли ўқувчи ўз жонига қасд қилди