19:33 / 28.10.2019
3 366

Кам таъминланган фуқароларга кўрсатилган яна бир саҳоват

Кам таъминланган фуқароларга кўрсатилган яна бир саҳоват
Халқимизда “Савоб ишни хар куни, ҳар доим қилиш керак” деган пурмаъно нақл бор. Бугун очиқ тан олиш керак орамизда шундай одамлар борки, уларга ҳар қанча яхшилик қилсанг кам. Оммавий ахборот воситалари ёки интернет тармоқларини кузатар эканмиз кун ора фалончи кам таъминланган оилага ёрдам қўлини чўзибди, фалончи боқувчисини йўқотган хонадонни уйини таъмирлаб берибди каби хабарларга дуч келамиз. Мана шундай саховатпеша халқимиз бор экан ҳеч бир оила меҳр ва эътибордан четда қолмайди.

Маълумки, Мажбурий ижро бюроси органлари олдида турган муҳим вазифалардан бири фойдаланилган энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундиришдан иборат. Шу мақсадда худудларга бириктирилган давлат инспекторлари ҳар бир истеъмолчи билан кунлик мулоқот жараёнларида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратган. Бироқ, айрим ҳолларда шундай оилалар борку, улар ойма ой фойдаланган неъматлар учун тўловларни вақтида тўлашга қўллари калталик қилади.

Бюро ташаббуси билан ана шундай оилаларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида эзгу ташаббус билан чиқди. Яъни, маҳаллаларда истиқомат қилаётган оилалар ҳолидан хабар олиб, коммунал тўловлардан бўлган қарздорликларни саховатпеша инсонлар ёрдамида бартараф этишмоқда.
У.Маҳмудов Чортоқ туманининг “Дилшод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Оилавий аҳволи, шароити оғир. Кундалик рўзғори, тирикчилиги амал-тақал ўтиб турибди.

Шунданми ойма ой электр энергиясидан бўлган қарздорлиги тўпланиб қолган. Тўлай деса етарли маблағи йўқ. Давлат инспекторининг 28 октябрь куни соат 18-20 лардаги хонадонга ташрифи оила аъзоларини беҳад қувонтирди, яъни ҳудудда истиқомат қилувчи саҳоватпеша фуқаро унинг электр энергиясидан бўлган қарздорлигини тўлаб берди. Хонадон эгаларига тўлов квитанцияси тақдим этилди.

Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан савобга йўғрилган тадбирлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кам таъминланган фуқароларга кўрсатилган яна бир саҳоват