date
views 2 982

Қашқадарёда “Дамас” ва “Жигули” автомобиллари тўқнашиши натижасида 4 фуқаро жароҳатланди

Қашқадарёда “Дамас” ва “Жигули” автомобиллари тўқнашиши натижасида 4 фуқаро жароҳатланди
Жорий йилнинг 28 октябрь куни соат тахминан 20:00 да Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан ўтган “М-39” йўлида “Дамас” ва “Жигули” автомобиллари тўқнашиши натижасида 4 нафар фуқаро турли даражада жароҳатланган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Жароҳатланган беморлар: 1996 йилда туғилган А.Г. “Бош мия лат ейиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ шикастланиши” ташхиси, 1985 йил туғилган Ш.Ж. “Бош мия чайқалиши” ташхиси, 1997 йилда туғилган Ж.Э. “Бош мия лат ейиши, пастки жағ суягининг ёпиқ синиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ шикастланиши” ташхиси ҳамда 1985 йилда туғилган С.М. эса “Очиқ калла мия шикастланиши, иккала сон бўлакланиб синиши, ўнг елка суягининг очиқ бўлакланиб синиши. Постгеморрагик ва посттравматик шокнинг оғир даражаси” ташхиси билан Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Беморларнинг аҳволи малакали шифокорлар назоратида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда “Дамас” ва “Жигули” автомобиллари тўқнашиши натижасида 4 фуқаро жароҳатланди