
Жорий йилнинг 29 октябрь куни соат тахминан 00:45да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун МФЙ ҳудудида “Камаз” русумли автомобил йўлдан чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Натижада 4 нафар фуқаро жароҳатланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. 1990 йилда туғилган А.Д. воқеа жойида вафот этган.1993 йил туғилган Н.А. ҳам биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган.
Қолган икки нафар фуқаро: 1987 йил туғилган А. Д. “Бош мия ёпиқ жароҳати, тананинг компулакцион синиши” ташхиси ҳамда 1990 йилда туғилган Н.Г. “Бош мия ёпиқ жароҳати, чап чаноқ пешона юз, иккала қўл кафт ва тизза соҳалари эзилган ва шилинган жароҳати” ташхиси билан оғир аҳволда Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Уларга замонавий даволаш стандартлари асосида тезкор ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар