13:05 / 30.10.2019
3 352

ИИББ ходими автомобиль олиб қочган шахсни жонини гаровга қўйиб тўхтатди

ИИББ ходими автомобиль олиб қочган шахсни жонини гаровга қўйиб тўхтатди
Тошкент вилоятида 29 ёшли Феруз М. 25 ёшли Абубакир Т.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомобилни олиб қочди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси, яъни “Транспорт воситасини олиб қочиш” бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчини қўлга олиш бўйича чоралар кўриш тадбирлари бошланди.

27-октябрь куни тахминан соат 06.15да, давлат рақамлари олиб қочилган автомобилники билан бир хил бўлган транспорт воситаси Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида ЙПХ ва ППХ ходимларининг назарига тушди. Аммо ҳайдовчи ходимларнинг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармасдан, ҳаракатни давом эттирди.

Чилонзор тумани ИИО ФМБ жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси бошлиғи подполковник Рихсиев Тохир енгил машинада навбатчилик олиб бораётганда олиб қочилган автомобилни кўриб қолади. Ғаразгўй қочишга уринганига қарамасдан, подполковник ўз автомобилида уни йўлни четига қисиб тўхтатган ва қонунбузар қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фидокор ходимни тақдирлашга қарор қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ ходими автомобиль олиб қочган шахсни жонини гаровга қўйиб тўхтатди