3 463
Яна гўштми?.. Олимлар атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун энг зарарли маҳсулотни аниқлашди
Атроф-муҳитга энг салбий таъсир кўрсатадиган ҳам, эрта ўлимга олиб келадиган ҳам гўшт деб ёзмоқда BFM. Ҳамкорликда тадқиқот ўтказган британиялик (Оксфорд университети) ва америкалик (Миннесота университети) олимлар шундай хулоса беришди.
Ҳамкорлар 15 хил озиқ-овқат маҳсулотини текшириб чиқишди. Диабет, овқат ҳазм қилиш тизими саратони, юрак ишемик касалликлари, инсультга олиб келувчи 15 хил глобал омилнинг 9 таси айнан овқат сифатига боғлиқлиги аён бўлди.
AREI индекси ёрдамида айнан қайси маҳсулотлар инсон саломатлиги ва экологияга кўпроқ зарар етказишини ҳам аниқлашга уриниб кўришди (Ушбу индекс беш экологик кўрсаткични порцияларга тақсимланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларининг атроф-муҳитга ўртача нисбий таъсирини кўрсатади).
Энг салбий таъсир ишланмаган қизил гўштга таааллуқли бўлиб чиқди — бир порцияга 75 бирлик, ишлов берилган гўштда эса кўрсаткич 37 бирликка тенг.
Эрта ўлим хавфини туғдирувчи маҳсулотлар рўйхатига кирган балиқ AREI индексида (экологик жиҳатдан) бир порцияга 14 бирлик кўрсаткичига эга.
Инсон саломатлигини ёмон тарафга оғдирувчи маҳсулотлар рўйхатида балиқ билан қаторда парранда гўшти, сут маҳсулотлари ва тухум жой олган.
Салбий таъсири энг кам (бир порцияга 4 бирлик) маҳсулотлар — донли экинлар, мева-сабзавотлар, ёнғоқлар ва зайтун ёғи.
Ушбу тадқиқот муаллифлари дон маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, ёнғоқлар, дуккаклилар, балиқ ва зайтун ёғи каби тўйинмаган ёғли маҳсулотларни истеъмол қилиб, ҳам саломатликни, ҳам экологияни яхшилашга чорлашяпти. Ва аксинча, кўп гўшт ейиш ярамайди!.. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда