21:42 / 30.10.2019
2 679

2019 йил бошидан буён 173 минг фуқаро хорижга вақтинча ишлаш учун расман юборилган

2019 йил бошидан буён 173 минг фуқаро хорижга вақтинча ишлаш учун расман юборилган
Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
2019 йилнинг 9 ойи давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари 173 минг фуқарони хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборишга кўмаклашган.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 38 фоизга ошган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, муҳожирликка меҳнатга кетаётган фуқароларга касбий малакани бериш бўйича бугунги кунда республикада 11та марказ фаолият юритмоқда.

«Шундан 2таси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тасарруфида, 9таси хусусий бандлик агентликларида. Бу марказларда бугунги кунгача 5 мингга яқин фуқароларимиз чет элга кетишдан олдин кўникмаларга мослаштирилди», – деди Ҳусанов чоршанба куни Сенат қўмитаси мажлисида.

Меҳнат вазири ўз ахборотида Жанубий Кореянинг Кванжу ва Россиянинг Москва шаҳарларида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналари очилганига ҳам тўхталиб ўтди.

«Бу икки ваколатхона томонидан бугунги кунгача 17,5 минг фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатилди. Бугунги кунгача 355 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўланмаган ойлик иш ҳақлари ундириб берилди», – деб маълум қилди Нозим Ҳусанов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йил бошидан буён 173 минг фуқаро хорижга вақтинча ишлаш учун расман юборилган