Ургутда қалбаки АҚШ долларини сотаётганлар ушланди

Ургутда қалбаки АҚШ долларини сотаётганлар ушланди
Департаментнинг Самарқанд вилояти, Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбир давомида Ургут савдо комплексининг дарвозаси олдида фуқаро Ф.Б. жами 2.300 АҚШ доллари миқдордаги қалбаки купюраларни сотаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг туман бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар