
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланишича: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий идоралари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 4 млн. 607 минг 34 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги, жумладан 2 млн. 55 минг 254 та қўпол қоидабузарлик, 25120 нафар маст ҳайдовчи, 252072 нафар қоидабузар пиёдалар аниқланган.
Ҳайдовчи пуфланг!
Алкотестер - бу ҳайдовчи томонидан ҳавога чиқарилган этанол буғларини аниқловчи ва текширув натижаларини қоғозда акс эттирувчи махсус техник воситадир.
Текширув чоғида ҳайдовчи томонидан ҳавога чиқарилган этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131- моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади ҳамда транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилади.
Жорий йилнинг 9 ойида 12778 нафар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар суд идораларига юборилиб, уларнинг 8639 нафари транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда 795 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар