11:23 / 01 ноября 2019
758

3,6 килограмм «марихуана» сақлаётган хонадон фош этилди

3,6 килограмм «марихуана» сақлаётган хонадон фош этилди
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳрида пиёда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.Д. тезкор гуруҳ вакиллари томонидан тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада унинг ёнида 3 дона гугурт қутисига жойланган марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Н.А. ҳам белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, фуқаро Н.А.нинг чўнтакларида 3 та пакетчаларга ва 2 та гугурт қутиларига солинган марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давомида ушбу иккала шахсдан жами 36,17 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Вобкент туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Қ.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахс ўз яшаш хонадонида, 3 кг. 618 граммдан ортиқни ташкил этувчи марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаётганлиги ва 32 туп каннабисни етиштираётгани маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)