15:30 / 01.11.2019
2 975

Зангиотада бир оиланинг 3 аъзосини маст ҳайдовчи машинада уриб юборди

Зангиотада бир оиланинг 3 аъзосини маст ҳайдовчи машинада уриб юборди
Тошкент вилояти Зангиота туманида маст ҳайдовчи автомобилда бир оиланинг уч аъзосини уриб юборди. Икки фарзанд касалхонада, оила бошлиғи эса вафот этди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.

Автоҳалокат 8 октябрь куни соат 00:30 да юз берган. Ҳалок бўлган оила боши Обиджон Мамажоновнинг ўғилларидан бири, Баҳодирнинг айтишича, воқеадан бироз олдин у йўл четида қолган. Унинг отаси, акаси ва укаси йўл четидан кетаётганда, автомобиль унинг ёнидан ўтган оила аъзоларининг орқасидан уриб юборган. Ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган.

Қайд этилишича, оқ рангли Matiz’нинг 34 ёшли ҳайдовчиси ҳодисадан кейин машинадан тушиб, воқеа жойидан қочган. Баҳодирнинг отаси Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб борилган ва у ерда олти соат давомида операция қилинган.

1990 ва 1996 йилда туғилган Бахтиёр ва Баҳром Мамажонов жароҳат олган. 51 ёшли Обиджон Мамажонов эса 27 октябрь куни жонлантириш бўлимида вафот этган.

Баҳодир Мамажоновнинг маълум қилишича, Зангиота тумани ИИБ ходимлари ва маҳалла посбонлари ҳолат билан қизиқмаган.
«Марказий студия» томонидан хабар берилишича, Зангиота тумани ИИБ ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан жиноий иш қўзғатган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада бир оиланинг 3 аъзосини маст ҳайдовчи машинада уриб юборди