
"Хафа бўлиш йўқ" дастури бошловчилари инсонларга ҳазил қилишни давом этмоқда. Бу сафар ҳазилнинг ўлжаси ёш йигит бўлди. Бу ҳақда Еverday.uz нашри маълум қилди.
Айтилишича, дастур бошловчилари ёш йигитнинг тўйига келиб унга ҳазил қилишади. Яъни, уларнинг сценарийси бўйича куёвнинг собиқ яхши кўрган қизи унинг тўйига келин кўйлакда келади ва тўй меҳмонларига йигитни қаттиқ севганини айтади.
Ҳазил ишончли чиққанидан келин йиғлаб юборган ва тўйни тўхтатмоқчи бўлган. Яхшиямки дастур бошловчилари бу ҳазил эканини айтган ва ҳаммаси жойига тушган. Дастурнинг ушбу сони Қашқадарёда суратга олингани айтилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, олдинроқ бошловчилар шоу-бизнес юлдузлари билан ҳазил қилишган ва кўплаб артистлар қўпол ҳазилларга эътироз билдиришган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар