date

Тошкентда 21 ёшли қиз меҳмоннинг "Каптива"сидан пулларни ўғирлади

Тошкентда 21 ёшли қиз меҳмоннинг "Каптива"сидан пулларни ўғирлади
28 октябрь куни соат 02:30 да Мирзо Улуғбек туманида 21 ёшли Насиба К. унинг уйига меҳмон бўлиб келган 34 ёшли Азиз Н. чалғиганидан фойдаланиб, унинг устки кийими чўнтагидан "Каптива" автомобилининг пультини ўғирлаган.

Сўнг автомобиль ёнига чиқиб, пульт ёрдамида эшикни очиб, салон ичидан 1.000.000 сўм ва 300 АҚШ долларини ўғирлаган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Насибага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, яъни "Ўғрилик" бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 21 ёшли қиз меҳмоннинг "Каптива"сидан пулларни ўғирлади