15:10 / 02.11.2019
4 178

Қўқонда ота-бола яқин қариндошини ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборгани аниқланди

Қўқонда ота-бола яқин қариндошини ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборгани аниқланди
Қўқон шаҳрида қотиллик жинояти фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, шаҳарнинг Қудуқлик кўчасида яшовчи А.Х. (2000 й.т.) отаси Ё.Х. (1972 й.т.) билан биргаликда тоғаси А.А.ни жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан бўйин ва қорин соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирдиришади. Сўнг мурдани яшаш хонадони ҳовлисига кўмиб ташлашади.

Воқелик шу йилнинг 19 октябрь куни ярим тунда содир бўлгани айтилмоқда. Кеча — 1 ноябрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан А.Х ва Ё.Х.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «п» банди билан жиноят иши қўзғатилгани эътиборга олинса, қотиллик ўн уч кунда фош этилгани ойдинлашади. Жиноят ўта оғирлиги ва мураккаблигидан келиб чиқилса, унинг икки ҳафтага етмай фош этилгани чакки кўрсатгич эмас.

Ота-бола айни пайтда ҳибсга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда ота-бола яқин қариндошини ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборгани аниқланди