
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига кириб келган, фуқаро К.В. бошқарувидаги “МАN” русумли автомашина белгиланган тартибда, холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув жараёнида, автомашина кабинасидаги матрас тагида 29 грамм марихуана гиёҳвандлик моддалари яширилгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Тошкент вилоятиМашина кабинасиГиёҳвандлик моддалариНоқонуний айланмаБожхона органлариКураш олиб бориш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар