
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёева бугун таваллуд айёмини нишонлаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.
Мазкур сана билан Саида Шавкатовнани синглиси Шахноза Мирзиёева қутлади:
“Менинг севимли опажоним! Бугун сиз дунёга келган кун! Таянчим, суянчим, йўлбошчим, қадрли ва суюкли яқин инсонимсиз. Ҳаётимда борлигингиз учун яратган эгам ва ота-онамиздан чексиз миннатдорман! ⠀
⠀
Улғайганимиз сари турли-туман ташвишлар, кундалик юмушлар билан бўлиб бир-биримизга вақт ажрата олмаганимиз учунми, баъзан соғиниб, хўрсиниб қўяр эдим. Аммо яратган менга ҳудди ўзгинангиз бўлган Ранияхонни туҳфа этди! Энди қалбингизнинг бир парчаси доимо ёнимда))) ⠀
⠀
Сизга чексиз бахт-саодат ва меҳр-муҳаббат тилаб қоламан!”



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар