
Мастчоҳ тумани / Фото: faraj.tj
Тожикистон икки томонлама шартномалар асосида 300 гектар ерни Ўзбекистонга бермоқда. Ҳозирда улар Сўғд вилояти Мастчоҳ туманига тегишли. Бу ҳақда «Фараж» нашри ўз манбасига таяниб хабар берди.
«Фараж» манбасининг таъкидлашича, ушбу ерлар ҳудудида сўнгги йилларда Тожикистон-Канада қўшма корхонаси - «Апрелевка» томонидан ўзлаштирилган олтин кони мавжуд. Кон Навбаҳор жамоатининг Оби-Шифо қишлоғи яқинида жойлашган.
Нашр манбасининг хабар беришича, «Ўзбекистонга топшириладиган 300 гектар майдонда сўнгги 10 кун ичида ҳудудни пўлат симлар билан ёпиш ишлари олиб бориляпти».
Сўғд вилояти Ер қўмитаси раҳбари Жамшид Умарзоданинг «Фараж» мухбири билан телефон орқали суҳбатда маълум қилишича, «ҳозир бу масала кўриб чиқилмоқда ва фақат Тожикистон ҳукумати ушбу мавзу бўйича изоҳ бера олади». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар