14:14 / 05.11.2019
3 375

Баҳодир Ходиев «Нархоз» ректорлигидан бўшатилди, энди университетда «тозалаш ишлари» ўтказилади(ми?)

Баҳодир Ходиев «Нархоз» ректорлигидан бўшатилди, энди университетда «тозалаш ишлари» ўтказилади(ми?)
Kun.uz нашри тасдиқлашича, 5 ноябрь куни президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда университет ректори Баҳодир Ходиев ўз лавозимидан озод этилган.

Қайд этилишича, йиғилишда олий таълим муассасалари уйғониши зарур эканлиги, бундан буён қабул жараёнидан бошлаб битириш жараёнига қадар очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосий бўлиши, бунга қарши чиққанларга эса қатъий жазо кўрилиши, «Нархоз»да ҳам катта тозалаш ишлари ҳам амалга оширилиши таъкидланган.

Баҳодир Ходиев 2016 йилнинг май ойидан буён Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ректорлик қилиб келаётганди.

Маълумот учун, Баҳодир Ходиев 2006-2010 йилларда ҳам ТДИУда ректор сифатида ишлаган (2000-2006 йилларда шу университетда проректор), 2010 йил мартидан 2014 йилнинг апрелигача Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлган, 2014 йилнинг апрелидан 2015 йил июлигача фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаган, 2015-2016 йилларда Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари бўйича мажмуа раҳбари ҳамда тегишли равишда бош вазир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Баҳодир Ходиев «Нархоз» ректорлигидан бўшатилди, энди университетда «тозалаш ишлари» ўтказилади(ми?)