18:37 / 05.11.2019
2 661

Асакадаги «ЎзДонгВонгКо» қўшма корхонасида ёнғин содир бўлди

Асакадаги «ЎзДонгВонгКо» қўшма корхонасида ёнғин содир бўлди
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йилнинг 5 ноябрь куни соат 02:23да Андижон вилояти Асака тумани Улуғбек МФЙ Сахийлик кўчасида жойлашган “ЎзДонгВонгКо” қўшма корхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 3 дақиқада етиб борган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:29да ўраб олиниб, 02:37да бартараф этилган. Ёнғиндан корхонанинг 150 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида корхонанинг овқат тайёрлаш хонаси 20 кв. метр майдонда ёниб зарарланган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби - қозонда ёғни доғлаш учун қўйиб, назоратсиз қолдирилиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Асакадаги «ЎзДонгВонгКо» қўшма корхонасида ёнғин содир бўлди