5000 дона трамадолнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

5000 дона трамадолнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постига кириб келган фуқаро М.С. бошқарувидаги “VOLVO FH 42” автотранспорти белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Текширув натижасида, автомашинада юкланган дори воситаларидан ташқари, ҳужжатларда кўрсатилмаган 5000 дона Трамадол дори воситалари яширинча олиб ўтилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар