
Бюро органларининг асосий вазифаларидан бири суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини таъминлаш, шу жумладан, қарздорларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни қидириш чораларини кўриш ҳисобланади.
Жумладан, Когон туманлараро иқтисодий судининг 04.09.2019 йилдаги қурилиш ишлари билан шуғулланувчи корхона ҳисобидан 59 млн. 906 минг сўм солиқ қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига МИБ Когон шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақами хатланди ва қарздорга тегишли “Cobalt” русумли бошқа мол-мулки қидирилди. Олиб борилган қидирув натижасида қарздорга тегишли “Cobalt” русумли автомашина топилди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ҳозирда мол-мулкни баҳолаш ва электрон савдога чиқариш ишлари олиб борилмоқда.
Когон ТуманлариСуд ҲужжатлариҚарздор Мол-МулкАвтомашина ҚидирувиМажбурий ИжроИқтисодий Суд Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар