
Сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши ҳамда энергия истеъмоли ҳажмининг ошгани сабабли, Тошкент вилояти энерготизими яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида, электр энергиясида узилишлар бўлади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур режа-графикка асосан, вилоятнинг Ангрен, Бекобод, Янгийўл, Чирчиқ шаҳарлари ва Бекобод, Паркент, Чирчиқ, Қибрай, Зангиота туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Режали ўчиришларнинг давомийлиги узоғи билан икки соат давом этади, дейилади ҳокимлик хабарида.
Электр таъминотидаги узилишлар қайси санадан бошланишига аниқлик киритилмаган.
Тошкент, Андижон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларида 5—6 ноябрь кунлари электр таъминотида вақтинча узилишлар бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар