23:02 / 07.11.2019
3 641

ДХХ раиси: “Жангарилар террорчилик фаолиятини давом эттириш учун ватанига қайтишга ҳаракат қилмоқда...”

ДХХ раиси: “Жангарилар террорчилик фаолиятини давом эттириш учун ватанига қайтишга ҳаракат қилмоқда...”
Бугун Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги 47-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда давлатлар хавфсизлиги билан боғлиқ бир қанча масалалар кўрилмоқда.

Маълум қилинишича, Сурия ва Ироқ ҳудудида жанг қилган жангарилар ўз террорчилик фаолиятини давом эттириш учун ватанларига қайтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов йиғилишда айтган.

Унинг сўзларига кўра, Сурия ва Ироқдаги муваффақиятли аксилтеррор кампанияси фонида халқаро террорчилик ташкилотларининг бошқа «қайноқ» нуқталарга, шу жумладан, Афғонистонга кўчиши қайд этилмоқда.

«Халқаро терроризм жангарилари террорчилик фаолиятини давом эттириш учун доимий яшаш жойларига қайтишга ҳаракат қилмоқдалар», - деди Азизов.

ДХХ раисининг билдиришича, бунда меҳнат миграциясининг ҳам ўз ўрни бор.
«Меҳнат миграцияси омили мамлакатларимиз фуқароларининг диний экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб қолишларига шароит яратмоқда», - деди ДХХ раҳбари.

МДҲ махсус хизматларининг раҳбарлари йиғилиш давомида халқаро терроризм, гиёҳванд моддалар контрабандаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, МДҲда миллатлараро ва диний адоват қўзғатилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш масалаларини кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари, учрашув қатнашчилари Афғонистондаги вазиятнинг Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизликка таъсири нуқтаи назаридан муҳокама қилдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ раиси: “Жангарилар террорчилик фаолиятини давом эттириш учун ватанига қайтишга ҳаракат қилмоқда...”