Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовнинг Тошкентдаги ҳовлисида тинтув ўтказилгани ростми?

Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовнинг Тошкентдаги ҳовлисида тинтув ўтказилгани ростми?
Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Отабек Муродовнинг мол-мулки ва уйлари рўйхати шакллантирилган. Бу ҳақда «7news.uz» ишончли манбасига таяниб хабар берди.

Отабек Муродовнинг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ-5 даги хонадони ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралар ходимлари томонидан тинтув қилинган.

Ишончли манба Отабек Муродовнинг Тошкентда ҳовлиси борлиги ва унга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари келиб тинтув ўтказганини ҳам хабар қилди. Лекин, ҳовли борасидаги маълумотлар ҳозирча тўлиқ тасдиқланмади.

Шунингдек, Отабек Муродовнинг яқиндагина хавфсизлик идораларидан бирида иш бошлаган жияни М.А. ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатидаги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев собиқ Бош прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Отабек Муродовдан олдин Рашиджон Қодиров, ва Ихтиёр Абдуллаев ҳам қамоққа олинган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар