
Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати
«Тошкент» халқаро аэропортида божхоначилар томонидан iPhone 11 телефонлари ва бошқа товарларнинг яширин йўллар билан олиб кириш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, хориждан учиб келган фуқаро М.А. олдиндан кузатувга олинган ва автотураргоҳдаги Spark машинаси ёнида ноқонуний йўллар билан олиб кирилган телефонларни йиғиб олаётган вақтида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ушбу шахс текширилганида, унинг автомашинасидан умумий қиймати 140 миллион 500 минг сўмлик 11 дона iPhone 11, 17 дона атир ва электрон қўл соатлари мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тошкент Халқаро АэропортиiPhone 11Ноқонуний Олиб КиришБожхона ҚўмитасиАвтотураргоҳСуриштирув Ҳаракатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар