10:36 / 08.11.2019
3 188

МИБ Шўрчида фуқаронинг салкам 97 млн. сўмлик қарзни ундирди

МИБ Шўрчида фуқаронинг салкам 97 млн. сўмлик қарзни ундирди
Гоҳида шундай бўладики, муҳтожга ёрдам қилиш савоб деб, қарз берганлар уни қайтариб олгунча, она сути оғзига келади. Энг ёмони, қарз олган одам қарзини қайтариш вақти келганда эса турли баҳоналар излаб, “пулим йўқ, қаерга, кимга борсанг-бор, сенга пул бермаймайман”, деб тўнини тескари кийиб оладиганлар ҳам учраб туради.

Шўрчи туманида яшовчи Ч.Боймиров ҳам яхшилик қиламан деб, яқин танишига 12 минг 700 АҚШ долларини 2015 йил 10 март куни 4 ой муддатга қарз сифатида бериб туради.

4 ой муддатга деб олинган қарз 3 йилда ҳам қайтарилмагач Ч.Боймиров фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига мурожаат қилди.
ФИБ Денов туманлараро суди томонидан унинг даъво аризаси қисман таъминланиб 12 минг АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан қиймати яъни 97 миллион 756 минг 560 сўм миқдоридаги қарз ундиришни белгиланди.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувига олиниб, қарздорликни барча ундириш чоралари кўрилди.
Ижро ҳаракатлари давомида, 97 млн. 756 минг сўмлик қарз тўлиқ ундрилди ва Ч.Боймировга тилхат асосида топширилди.
Қарздорга нисбатан қўйилган чекловлар Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи туман бўлими томонидан бекор қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Шўрчида фуқаронинг салкам 97 млн. сўмлик қарзни ундирди