10:02 / 08.11.2019
3 399

Тошкент кўчаларида тўппонча ўқталган ҳайдовчи ҳақида ИИББ изоҳ берди

Тошкент кўчаларида тўппонча ўқталган ҳайдовчи ҳақида ИИББ изоҳ берди
Интернет тармоғида ҳайдовчилар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик акс этган видео тарқалиб, унда ҳайдовчилардан бири тўппонча ўқталгани акс этган. ИИББ матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, ушбу тўппонча пластмассадан тайёрланган ўйинчоқ бўлган.

Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу фактнинг текшируви ўтказилиб, ҳодиса иштирокчилари ва келишмовчилик сабабларига аниқлик киритилди. Ҳодиса светофор ишламаслиги оқибатида тирбандлик юзага келган Келес кўчасида содир бўлди. Иккита автомобиллар ҳайдовчилари – «Матиз» русумли автомобилни бошқарган 28 ёшли Фарход Ю. ва «Кобалт» автомобилини бошқарган 51 ёшли Жаҳонгир Ж.лар бир-бирларига йўл бермаганликлари оқибатида улар ўртасида келишмовчилик юзага чиққан. Жанжал давомида Фарход Ю. Жаҳонгирга ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.

Ушбу можаро бўйича текширув давом этмоқда, унинг натижаларига кўра можаро иштирокчиларига ҳуқуқий баҳо берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент кўчаларида тўппонча ўқталган ҳайдовчи ҳақида ИИББ изоҳ берди