12:11 / 08.11.2019
3 687

Тошкент вилоятида 39 нафар йўловчи бўлган 2та автобус ЙТҲга учради

Тошкент вилоятида 39 нафар йўловчи бўлган 2та автобус ЙТҲга учради
2019 йилнинг 8 ноябрь куни соат 07:15лар атрофида Тошкент вилоятида иккита автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган “Азия Мебель” текстиль фабрикасига кетаётган, "Оққўрғон-Қуйи Чирчиқ-Янгийўл" йўналишида ҳаракатланаётган "Исузи" маркали автобус маҳаллий аҳолидан иборат ишчиларни Тошкент шаҳридаги корхоналардан бирига олиб кетаётган автобусни қувиб ўтмоқчи бўлганида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса содир бўлган вақтда тўқнашиб кетган автобусларда жами 39 нафар йўловчи бўлган.

Жабрланган йўловчилар Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманлари марказий касалхоналарига жойлаштирилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг яқинларига хабар берилган.
Йўловчиларнинг 1 нафари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган. Вазият ҳуқуқ-тартибот идоралари назоратига олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида 39 нафар йўловчи бўлган 2та автобус ЙТҲга учради