
Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида ўтган матбуот анжуманида вазирлик матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов аҳолини “Грин кард” фирибгарлари бўйича огоҳлантириш лозимлигини таъкидлади.
Шоҳруҳ Ғиёсов, ИИВ вазирлик матбуот хизмати раҳбари:
— Ўтган вақт давомида "Грин кард"дан рўйхатдан ўтказиш баҳонасида мингдан зиёд фуқароларнинг шахсий маълумотларини олган ва улар лотереяда ғолиб бўлгач, пул сўраб товламачилик ҳолатларини содир этган 30 нафар шахсга нисбатан иш очилган. Фуқароларга ўз шахсий маълумотларини бировларга тақдим этмаслик ва "Грин кард"дан рўйхатдан ўтишда бегоналар хизматидан фойдаланмаслик тавсия этамиз.
Маълумот ўрнида:
Жорий йилдан бошлаб "Грин кард"дан рўйхатда ўтишда ўзгаришлар содир бўлди. Асосийларидан бири эса иштирокчилар хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилди.
Грин КардИИВШоҳруҳ ҒиёсовФуқароларнинг МаълумотлариТовламачилик ҲолатлариМатбуот Анжумани Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар