17:15 / 08.11.2019
10 215

ДХХ Чегара қўшинларининг “Sarhad.uz” расмий телеграм канали ўз фаолиятини бошлади

ДХХ Чегара қўшинларининг “Sarhad.uz” расмий телеграм канали ўз фаолиятини бошлади
Бугунги кунда ДХХ Чегара қўшинларида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти хусусидаги хабар ва янгиликларни юртимиз фуқароларига ўз вақтида етказиш мақсадида Телеграм мессенджерида ДХХ Чегара қўшинларининг “Sarhad.uz” номли расмий телеграм канали ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу каналда ДХХ Чегара қўшинларида олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга яратиб берилаётган шароитлар, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ўқув жанговар ҳаракатлари ҳамда Давлат чегараларини қўриқлаш ва халқ тинчлигини таъминлашдаги хизмат фаолияти, шунингдек, Давлат чегараси бузувчиларининг ноқунуний ҳатти-ҳаракатлари хусусидаги хабар ва янгиликлар, ҳарбий хизматчиларнинг ижод намуналари, хизмат фаолияти билан боғлиқ тадбирлар, аудио ва видео материаллар бериб борилади.
Канал манзили:@sarhad_uz.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Чегара қўшинларининг “Sarhad.uz” расмий телеграм канали ўз фаолиятини бошлади