23:11 / 08.11.2019
4 720

Зоир Мирзаев раҳбарлардан мажбурий тарзда кредит олишни талаб қилди

Зоир Мирзаев раҳбарлардан мажбурий тарзда кредит олишни талаб қилди
Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев вилоятдаги бошқармаларда фаолият кўрсатаётган деҳқонободлик раҳбарларга ўзи туғилиб ўсган қишлоқда кутубхона қуриш талабини қўйди. Бу ҳақда ҳокимнинг Деҳқонободга ташрифи чоғида маълум қилинди, деб ёзади Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

— Бугунги кунда вилоятдаги катта бошқармада фаолият юритяпсиз, бу қувонарли, аммо туман учун — туғилиб ўсган қишлоғингиз учун нимадир қилдингизми, – дея савол берди вилоят ҳокими раҳбарларга қарата. – Кутубхонани қаердандир ўғирлаб келинган пулга эмас, ўз номингизга олинган кредит маблағи эвазига қурасиз, кутубхона учун банкдан номингизга кредит олинган ёки олинмаганлиги билан шахсан ўзим қизиқаман, — деган вилоят раҳбари.

Йиғилишда, шунингдек вилоятдаги 16 та тижорат банкларига деҳқонободлик тадбиркорларни топиб, туман учун эсда қоларли иш қилиш талаби ҳам қўйилди.

Ҳокимлик ахборот хизматининг қўшимча қилишича, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг вилоят филиали тумандаги боғчалар учун артизан ковлаб, сув чиқариб бериш масъулиятини ўз зиммасига олган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда республикамиз тижорат банкларида йиллик ўртача 30 %дан кредит маблағлари берилмоқда.

Вилоят ҳокими вилоятнинг чекка қишлоқларида қуриладиган кутубхона ўзининг харажатлари, жумладан электр тўлови, мол-мулк солиғи, ер солиғидан ташқари йилига 30 %лик банк кредитини ҳам қоплаши кераклиги ҳақида ўйлаб кўрганмикан? Кутубхонани қурдирган давлат амалдори ушбу тўлов ва харажатларни қоплаш учун кутубхонани пулли қиладими ёки халқ учун бепул қилинадиган кутубхонанинг харажатлари амалдорнинг пешона териси билан топилган ойлик маоши ҳисобидан қопланадими? Хабарда бу саволларга аниқлик киритилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зоир Мирзаев раҳбарлардан мажбурий тарзда кредит олишни талаб қилди