17:10 / 09.11.2019
3 221

2020-йил 1-январдан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловлар тизими ўзгаради

2020-йил 1-январдан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловлар тизими ўзгаради
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида президентнинг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2020-йил 1-январдан бошлаб марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир куни учун иситилаётган 1 квадрат метр ҳисобидан келиб чиқиб тўлаш тизимига ўтказилади.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни шакллантириш ва белгилашда иссиқлик таъминоти корхоналарини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва иссиқлик энергияси таннархини пасайтириш ҳисобига улар томонидан кўрсатадиган хизматлар таннархини қоплаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш ҳисобга олинади.

Қарор лойиҳасида таъкидланишича, аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида келиб чиқадиган зарарлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020-йил 1-январдан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловлар тизими ўзгаради