
Мамлакатимиз фуқаролари ва юртимизга кириб келаётган сайёҳларга Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтиш бўйича муайян қонун-қоидалар тўғрисидаги тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишига қарамай баъзи бир шахслар томонидан белгиланган қоидаларга амал қилмаслиги ҳолатлари учраб турмоқда.
Куни кеча Тошкент халқаро аэропортида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ҳужжатларни назоратдан ўтказиш вақтида бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.
ДХХ Чегара қўшинлари хабарига кўра, улар тақдим этган Индонезия давлатининг фуқаролик паспортлари текширилганда қалбаки эканлиги маълум бўлди. Тегишли орган вакиллари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Шри-Ланка фуқаролари эканлиги аниқланган.





Тошкент Халқаро АэропортиДХХ Чегара ҚўшинлариИндонезия ФуқаролариШри-Ланка ФуқаролариҚалбаки ПаспортларҚонун-қоидалар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар