
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 2019 йил 1 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан Денов туманида тезкор тадбир олиб борилган.
Тадбир давомида шу туманда яшовчи муқаддам судланган, фуқаро Н. Денов тумани ҳудудида соф оғирлиги 732.49 грамм бўлган 200 дона гугурт қутига жойланган “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, тезкор тадбирда Н.нинг уйи кўздан кечирилганида, шкафдан 3,34 гр “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси олинган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу гиёҳвандлик моддаси Денов тумани Куёвсув маҳалласида яшовчи фуқаро А.дан олинганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг, фуқаро А.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилган. Унинг уйидан эса 194,09 гр “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан фуқаро Н. ва А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Денов ТуманиЎзбекистон РеспубликасиМарихуана ГиёҳвандликИчки ИшларТезкор ТадбирЖиноят Иши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар