date
views 2 013

“Ҳозирданоқ яхшироқ яшашни хоҳлаймиз”: Ⱪудратхўжаев сайловдан кутаётганлари борасида

“Ҳозирданоқ яхшироқ яшашни хоҳлаймиз”: Ⱪудратхўжаев сайловдан кутаётганлари борасида
Журналист, сиёсатшунос, Халқаро пресс-клуб раҳбари Ⱪудратхўжаев Sputnik агентлигига Ўзбекистон сайловларга қандай тайёрланаётгани ҳамда партиялар ўртасидаги тўқнашувлар фойдаси ва улар бир бирига нима сабабдан такаллуф кўрсатишга мажбур эмаслиги ҳақида сўзлаб берди.

- Шерзодхон Тожиддинович, сайловлар қандай ёритилиши, нечта журналист таклиф этилгани ҳақида сўзлаб берсангиз.
- Бу Марказий сайлов комиссияси учун муҳим саволлардан бири, чунки ёритилишга кўп нарса боғлиқ. Манзарани тўлалигича ёритиб беради. Мисол учун, бу йилги куз – жуда омадли, рангларга бой, ёмғирларсиз. Шундай рангбарангликни бизнинг сиёсий манзарамизда ҳам бўлишини хоҳлаймиз.

Журналистларни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги таклиф қилади, лекин ички тартибларни назарда тутсак, МСК қошида қарийб 500 нафар журналист аккредитациядан ўтишга улгурди. Бизнинг матбуот марказимиз улар билан ишламоқда. Шу билан бирга журналистларни яна ҳам фаолроқ бўлишга чорлаган бўлардим. Нимага? Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ОАВ бўлиниши кузатиляпти: улуши ва аудиторияси камайиб бораётган давлат ОАВлари, шунингдек, аксинча улуши ва аудиторияси кенгаяётган нодавлат ОАВлари бор. Бироқ, нодавлат ОАВлари негадир ўз эътиборини кўнгилочар кўрсатувларга қаратяпти. Мен ҳамкасбларимга сайловларни аҳамиятлилигини эслатиб ўтмокчиман.

Сайловлар – бу демократиянинг фуқароларнинг ўз давлатини бошқарувида иштирок этиши учун чинакам қурол. Буни биз қанча эртароқ англасак, шунча яхшироқ бўлади. Чунки парламент бир вақтни ўзида ҳам юқори вакиллик органи ҳамда юқори қонун чиқарувчи орган ва унга кўпроқ яхши ҳуқуқшунослар, яхши иқтисодчилар, умуман олганда ҳар соҳадаги юқори малакали мутахассислар керак.

- Парламентарийларимизнинг охирги йиллардаги фаолиятини қандай баҳолайсиз?
- Ўзгариш суръати равшан. Авваллари агар парламентга тайёр қонун лойиҳалари келганида, улар аксарияти сўзсиз қабул қилинарди. Ҳозир эса парламент “итоатсиз” бўлиб қолди. Парламент аввалгидек эмас. Мисол учун, яқинда суд залидан онлайн-трансляция ўтказиш ҳакида қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатлар уни рад этишди, кўриб чиқишни хоҳлашмади. Бу уларнинг шахсий ҳаёт сири ва бошқа жуда муҳим жиҳатлар тўғрисида нуқтаи назари. Бош прокурор, бош вазир ўринбосарлари ҳам ўткир саволлар беряпти, у ёки бу вазиятлардан норозилигини билдиришяпти. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бирор ҳолатда норози бўлса, айниқса, гендер тенгликка тааллуқли ҳолатларда, ўз нуқтаи-назарини жон-жахди билан ҳимоя қилади.

- Парламент сайловлари президент сайловларидан нимаси билан фарқ қилади? Эътиборга молик томони нимада?
- Албатта, улар ўртасида фарқ катта. Ⱪиёслаш мумкин эмас. Чунки президент сайловлари – бу давлат раҳбари сайловлари, биз бундан уч йил олдин ўтдик. Бу ҳолатда Марказий сайлов комиссиясига ишлаш осонроқ: номзодлар сони оз. Фуқароларга ҳам танлаш осонроқ кечади. Ⱪонун чиқарувчи орган сайловлари ҳолатида сайлов округлари сони 150 тагача кўпаяди. Бундан ташқари сиёсий партияларнинг туманлар мавқеъидан республика мавқеъигача фаоллиги муҳим. Ва бунга мос ҳолда 150 та комиссия 150 та комиссия раисларини, уларнинг 150 дан ортиқ ўринбосарларини, минглаб сайлов участкаларини қамраб олади. Ўзбекистонга яқинда қиш кириб келади, лекин февраль ойигача бу ерда “қайноқ” ҳолат бўлади. Электорат ҳам бу жараёнга қўшилиши шарт.

Ўзбекистон республикаси парламент сайловлари: чет давлатларда 53 участка очилади.

Худога шукур, давлатимизда “сиёсий афзаллик” термини пайдо бўляпти. Россия ушбу даврларни бошидан ўтказиб бўлди. Кимдир Жириновскийни, кимдир Зюгановни афзал кўради. Ўзбекистонда ҳам шундай шахслар пайдо бўляпти.

Бу йил сайловларда кўпчилик халқаро кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда. Авваллари кузатувчилар орасида кўпинча сиёсатдан йироқ бўлган йирик ишбилармонларни кузатиш мумкин бўлган булса, бу сафар ҳаёти парламент, сиёсат, сиёсий партиялар, давлат ҳукумати институтлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган одамлар ташриф буюрадилар. Бу жуда муҳим, чунки улар холис, асосли баҳо берадилар.

Ўзбекистон Хельсинкида қабул қилинган барча хужжатлар тартибини ва Демократик институтлар ва инсон хуқуқлари бўйича Бюронинг хужжатларига киритилган 7 та тамойилларга амал килиб келмокда. Бирдан бир мақсадимиз – инсонлар ўзлари ихтиёрий равишда сайловларга келиши ва ҳар бир инсон ўз овозини бериш имкониятига эга бўлиши.

- Нима деб ўйлайсиз, сайловлар натижасида ички сиёсий низолар вужудга келадими?
- Ўзингиз амин бўляпсизки, партиялар бир бирлари билан тўқнаша бошладилар, низолар вужудга кела бошлади. Олдинлари бундай ҳолатлар кузатилмаган. Бу жуда яхши. Чунки демократия плюрализм, кўпфикрликка асосланган. Баъзан, манфаатлар можаросига. Нега бўлмасин? Партиялар бизнинг жамият ривожланишига хизмат қилишлари керак. Фуқаролик жамияти ривожланишига. Оддий инсонларни ҳаётини яхшилашга. Шунинг учун гап чуқур ислоҳотлар тўғрисида кетганда биз бир биримиз билан чувалашиб юришимиз ва бир биримизга такаллуфимиз ошиқча деб ўйлайман.

Менинг ишончим комил, партиялар раҳбарлари, айрим давлатларда бўлаётгани каби, бир бирини пастга уришмайди, - ахлоқий нормаларга амал қилиш керак. Лекин қарашлари ҳар хил бўлиши мумкин.

- Сайловлардан кейин нималар ўзгаради?
- Ўйлайманки, бу тўҳрисида гапириш ҳали эрта. Чунки сайлов кампанияси бир неча кундан кейин бошланади, 17 ноябрь куни. Шундагина номзодларни кўришимиз мумкин. Мен ҳозирча уларни билмайман.

Шу билан бирга таъкидлаб ўтишим керакки, келаётган сайловларнинг шиори – “Янги Ўзбекистон: янги сайловлар”. Ўйлайманки, бу сайловларга жалб қилинганлар ҳамма нарсани тушуниб туришипти. Ва улар фарзандларини ёрқин ҳаёти хусусида умидлар рўёбини кутиб ўтириши ўлароқ ҳақиқатдан ҳам яхшироқ ҳаёт кечиришни исташмоқда.

Биз ҳозирданоқ яхшироқ яшашни хоҳлаймиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ҳозирданоқ яхшироқ яшашни хоҳлаймиз”: Ⱪудратхўжаев сайловдан кутаётганлари борасида