15:26 / 11.11.2019
3 144

Ноқонуний ҳаракатнинг баҳоси 147 млн. сўм бўлди

Ноқонуний ҳаракатнинг баҳоси 147 млн. сўм бўлди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг октябрь ойида Чилонзор туман Муқимий кўчасида жойлашган масъулияти чекланган жамиятга қарашли қурилиш корхонаси биносида энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқаришдан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг текшируви ўтказилди.

Мазкур қурилиш биносида туман электр тармоғи билан шартнома тузмасдан ноқонуний равишда электр энергияси тармоғига электр ҳисоблагичсиз тўғридан-тўғри уланиб, электр энергиясидан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонасининг 42ДИ-3-29/4409-сонли 16.10.2019 йил кунидаги хатига асосан жамиятга қарашли қурилиш биноси томонидан етказилган зарар 147 млн. 825 минг сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний ҳаракатнинг баҳоси 147 млн. сўм бўлди