Президент Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг пул тизими Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигини, пул муомаласини ташкил этишни ва уни тартибга солишни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир. Бир сўм юз тийиндан иборат.
Сўм Ўзбекистон Республикасидаги ягона чекланмаган қонуний тўлов воситасидир.
Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.
Сўмнинг рамз тарзидаги график белгиси Марказий банк томонидан тасдиқланади.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пул муомаласини ташкил этади.
Сўм ва олтин ўртасида ёки бошқа қимматбаҳо металлар ўртасида нисбат белгиланмайди.
Марказий банк пул белгиларининг тайёрланишини, муомалага чиқарилмаган пул белгиларининг сақланишини, босма қолиплар ва бўёқларнинг сақланиши ҳамда йўқ қилинишини таъминлайди, нақд пулларни сақлаш, ташиш ва инкассо қилиш, шунингдек уларни йўқ қилиб юбориш қоидаларини белгилайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди