16:16 / 13.11.2019
2 771

Фарғонада 610 дона телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фарғонада 610 дона телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари Фарғона вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро Ж.У. бошқарувидаги “Мерседес Бенц 416” русумлик юк автомашинаси хонадонлардан бирига етиб келганида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, автомашина юкхонасида муқаддам Ўзбекистон Республикасига айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 252 млн. 800 минг сўмлик 230 дона телевизорлар борлиги аниқланди. Шундан сўнг, автомашина келиб тўхтаган фуқаро Қ.А.нинг хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Қаранг-ки, бу ерда ҳам муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 475 млн. 730 минг сўмлик 380 дона телевизорлар, шунингдек, 3 минг донага яқин турли кийим-кечаклар борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давомида 728 млн. 530 минг сўмлик товар-моддий бойликлари ашёвий далил тариқасида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 610 дона телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди