18:17 / 13.11.2019
2 972

Ҳайдовчини боғлаб қўйиб, «Спарк»ни олиб қочган шахслар ушланди

Ҳайдовчини боғлаб қўйиб, «Спарк»ни олиб қочган шахслар ушланди
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни тунги 03:30ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 нафар номаълум шахс куч ишлатиш йўли билан "Спарк" русумли автоулов ҳайдовчиси, 1993 йилда туғилган фуқаро А.Д.нинг оёқ ва қўлини боғлаб, йўл ёқасида ташлаб кетишган.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, бу шахслар ҳайдовчи бошқарувидаги “Спарк” русумли автоуловни олиб қочиб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида автоулов Тошкент тумани “Чувалачи” маҳалласида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, Тошкент тумани ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан тўсиб ушлаш йўли билан қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчини боғлаб қўйиб, «Спарк»ни олиб қочган шахслар ушланди