18:40 / 13.11.2019
5 387

Эндиликда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни асоссиз тўхтатмайди (видео)

Эндиликда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни асоссиз тўхтатмайди (видео)
Агар ходимнинг қўлида дислокацияси бўлмаса, у сизга маъмурий баённома тузишга хақи йўқ ва тузган баённомаси юридик кучга эга эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи Акмал Юнусов шундай маълумот берди:

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомда ҳозирги кунда фуқаролар ва ЙПХ инспекторлари ўртасида кўп ҳолларда содир бўлаётган муаммоли вазиятлар ва мавҳум масалаларга ойдинлик киритилди. Биринчи ўринда ЙПХ инспекторларининг ҳайдовчиларни тўхтатиш тартиби аниқ қилиб, белгилаб берилди.

Ундан ташқари, ЙПХ инспекторларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларидаги хуқуқий мажбуриятлари ҳам белгиланди. Буларнинг ҳаммаси келажакда ЙПХ инспекторлари ва ҳайдовчилар орасидаги салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Ушбу қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ривожланган давлатларнинг иш тажрибаси, қолаверса, ўзимизнинг фуқаролардан тушаётган ариза, шикоят, мурожаатлар таҳлил қилиниб, ўрганилди ва шулар асосида кўпгина масалаларга ойдинлик киритилди.

Қарордаги энг муҳим жиҳатлардан бири шуки, ЙПХ ходимининг ўз хизматини яширин усулда олиб бориши тақиқланади. Бу унинг дарахт ортида ёки бошқа яширин нуқталарда иш юритишининг олдини олади. Шунингдек, қарор асосида тасдиқланган Низомга кўра, транспорт воситаси тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходимидан унинг дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўчирмаси билан танишиш ҳуқуқига эга бўлди.
[media=https://youtu.be/XG63AMNFaWc]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эндиликда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни асоссиз тўхтатмайди (видео)