13:47 / 14.11.2019
4 082

Ўзбекистонлик тарихчи-публицист “Лукойл” раҳбарига очиқ хат йўллади

Ўзбекистонлик тарихчи-публицист “Лукойл” раҳбарига очиқ хат йўллади
Бундан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда “Лукойл” компанияси ходими Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги корхона ишчиларини ҳақорат қилгани акс этган видеолавҳа тарқалган эди. Ундаги тасвирларга кўра, амалдор ходимларнинг иш жараёнидаги камчиликлари учун танқид қилган, бир қатор ҳақоратомуз сўзлар билан бирга маҳаллий ишчиларга нисбатан “қўй подаси”, “қишлоғингизга кетинг” сингари сингари сўзларни ҳам ишлатган.

Бугун таниқли тарихчи ва публицист Шуҳрат Саломов (Барлос) Россиянинг “Лукойл” компанияси раҳбари Вагит Алекперовга очиқ хат йўллади. Унда мазкур компаниянинг, хусусан, унинг раҳбари В.Алекперовнинг Ўзбекистон иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасига юқори баҳо берилган.

Шу билан бирга Шуҳрат Саломов компания ходими И.Шилов Ўзбекистонда ишлаётган маҳаллий ходимларга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани, гарчи унинг устидан шикоят қилинган бўлса-да, ҳеч қандай амалий чора кўрилмагани, компания вакили бу ҳаракатлари учун оммавий тарзда узр сўраши лозимлигини қайд этган. Шунингдек у мурожаат якунида “Лукойл” раҳбаридан ўзбек халқига нисбатан беҳурматлик қиладиган ходимларни юртимизга юбормасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, “Лукойл” Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган энг йирик хорижий компаниялардан бири ҳисобланади. Айни пайтда компания вакиллари Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси, Шоди-Ҳавзак, жануби-ғарбий Ҳисор ҳудудларида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик тарихчи-публицист “Лукойл” раҳбарига очиқ хат йўллади