20:26 / 14.11.2019
4 115

Саида Мирзиёева: “Тўпланган дардлар буғи чиқарилди, асосийси, фойдаси сезилди”

Саида Мирзиёева: “Тўпланган дардлар буғи чиқарилди, асосийси, фойдаси сезилди”
14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот котиблар ҳамда мамлакат медиа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир хусусида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари Саида Мирзиёева facebook‘даги саҳифаси орқали ўз муносабатини билдирди.

“Бугун барча матбуот котиблар ҳамда мамлакат медиа вакилларини тўплаб, икки томонни бир бири билан юзлаштирдик.
Тадбирда фикрлар очиқчасига гапирилди, ўртадаги муаммолар муҳокама қилинди. Аччиқ танқидлар ҳам бўлди, тўпланган дардлар буғи чиқарилди. Асосийси, фойдаси сезилди.

Сифатли ҳамкорлик учун роса керак бундай учрашувлар. Бу энди тизимли бўлади. Шу орқали матбуот хизматлари томонидан аҳолига ўз вақтида янгиликларни бериб борилишига эришамиз, албатта”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева: “Тўпланган дардлар буғи чиқарилди, асосийси, фойдаси сезилди”