12:53 / 17.11.2019
3 463

ХДП Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тарқаган аудиосига муносабат билдирди

ХДП Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тарқаган аудиосига муносабат билдирди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган журналистларни ҳақоратлаган ва таҳдид қилган аудиоси юзасидан муносабат билдирди ва мутасадди идораларни тез орада расмий муносабат билдиришга чақирди.

«Жорий йил 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган, журналист ва блогерлар шаънига ўта кескин фикрлар билдирилган, шарманда қилиш, ҳатто жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилинган аудиоёзув кенг тарқалди. Бу ҳолат мамлакатимиздаги барча ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчиликнинг қаттиқ муносабати ва танқидига сабаб бўлди.

Давлатимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар зудлик билан ушбу аудиоёзув бўйича суриштирув ишларини олиб бориши, воқеа қачон, қаерда, кимлар билан содир бўлгани аниқланиши ҳамда қонунда белгиланган тартибда бошқа чоралар кўрилиши зарур.

Аудиоёзувдаги ҳолат ҳақиқатда рўй берган бўлса, демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти – сўз ва фикр эркинлигига, журналистларга очиқдан-очиқ таҳдид қилиш, «менга ҳамма нарса мумкин», деб ўйлаш, аввало, халқ ва давлатни менсимаслик, деб баҳоланиши керак.

Халқ демократик партияси касби, фаолият тури, ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг устувор ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланиши ва амалда таъминланиши зарур, деб ҳисоблайди. Мутасадди идоралардан тез орада аниқ ва расмий маълумотларни кутади», дейилади Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ахборот хизмати баёнотида.

Бундан аввалроқ «Адолат» социал-демократик партияси ҳам ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдириб, журналистларга таҳдид қилган Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қонуний чора кўрилишини сўраганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ХДП Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тарқаган аудиосига муносабат билдирди