12:10 / 18.11.2019
3 308

Одамларнинг 1 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағларини талон-тарож қилиб юборган "лизингчилар” ушланди

Одамларнинг 1 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағларини талон-тарож қилиб юборган "лизингчилар” ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «A.U.G.» МЧЖ таъсисчиси Ш.О. ва раҳбари И.Ф.лар олдиндан тил бириктириб, республикамизда ишлаб чиқарилган автомашиналарни кредит ва лизинг шартномалари асосида олиб бериш ҳақида фуқароларни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, 61 нафар фуқароларнинг 1,2 млрд. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, текширувда Ш.О. ва И.Ф.лар фаолияти давомида, Ш.О.нинг турмуш ўртоғининг номига «Laсetti», «Cobalt», «Nexia-3», «Spark» ва «Damas» русумли жами 13 та автомашиналарни харид қилиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирганликлари фош этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, «A.U.G.» МЧЖ таъсисчиси Ш.О. ва раҳбари И.Ф.ларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Одамларнинг 1 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағларини талон-тарож қилиб юборган "лизингчилар” ушланди