100 минг долларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди

  • 18 ноябрь 2019, 14:10
  • 795
  • Жамият
  • 100 минг долларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди
    Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
    Нақд хорижий валюталарни божхона чегараларидан яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида божхона органлари томонидан бартараф этилмоқда.

    Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарни юртимиздан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишни фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

    “Қўшкент” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган хорижий фуқаро И.Э. бошқарувидаги “Опел Астра” автоулови белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

    Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, автомашинасида 100 500 АҚШ долларини яширган ҳолда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » 100 минг долларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди