
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 12:30ларда Самарқанд шаҳри «Боғимирзо» маҳалла фуқаролар йиғини Хишрав кўчасида бахтсиз ҳодиса юз берди.
«Постда» нашрининг ёзишича, бу ерда ёлланма ишчи сифатида жалб этилган Н. Р. ва П. Д. сувоқава қувурида таъмирлаш ишларини олиб бораётган бўлган. Кутилмаганда уларни тупроқ босиб қолган.
Натижада Н. Р. ва П. Д. воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Жасадлар суд-тиббий экспертизасига юборилган.
Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар