17:26 / 19.11.2019
2 137

Алимент пулини тўламаган фуқарога энди жиноят иши қўзғатилди

Алимент пулини тўламаган фуқарога энди жиноят иши қўзғатилди
Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2014 йил 22 майдаги ҳал қилув қарорига кўра фуқаро Исмоилжон Хожиакбаровдан ундирувчи Исаханова Зайнаб фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими иш юритиувга олинган бўлиб, қарздор ота бир неча бор алимент маблағини тўлаш бўйича огоҳлантирилган. Бироқ, буни тўғри тушунмаган И.Хожиакбаров қарздорликни вақтида бартараф этмайди. Боз устига қарздорлик 17.248.290 сўмга бориб етади. Маъсулиятни суистеъмол қилган отага нисбатан 2019 йилнинг 19 июнь куни Янгиқўрғон туман маъмурий суд томонидан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бироқ, И.Хожиакбаров муқаддам маъмурий жавобгарликга тортилгандан кейин ҳам ўзига хулоса қилмаган кўринади. Бўлмаса, қарздорликни бартараф этарди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлимининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай фуқаро оталик маъсулиятини унутиб, турли баҳоналар билан тўловни яна пайсалга солиб келди ва Жиноят кодексининг 122 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатишга сабаб бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент пулини тўламаган фуқарога энди жиноят иши қўзғатилди