МИБ газнинг “моҳир” ўғриларини фош қилди

  • 19 ноябрь 2019, 20:18
  • 1 636
  • Жамият
  • МИБ газнинг “моҳир” ўғриларини фош қилди
    Мажбурий ижро бюроси Фурқат тумани бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 28 август куни Фурқат тумани “Ингичка” МФЙ, Ободон қишлоғида жойлашган оҳак цехида ўтказилган текширишда, корхона раҳбари К.Файзиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарорнинг 2-иловаси «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари»нинг 125-банди талабларига зид равишда мавжуд СТГ-80-250-русумли, завод рақами №04582/02487 бўлган газ ҳисоблагичга “шприц игнаси” орқали ташқи таъсир кўрсатиб, ҳисоблагич кўрсатгичларини тўхтатиб қўйиш йўлини топганлигини фош қилишди. Қонунбузар Файзиев халқимизнинг излаган имкон топар нақлини қинғир йўлларда ҳам ишлатиб кўрган шекилли.

    Бироқ, Файзиевнинг моҳирона ҳаракатлари ўзи учун қимматга тушди, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланаётганлиги оқибатида давлат манфаатларига жами 23 млн. 193 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Суриштирув давомида фуқаро К.Файзиев томонидан белгиланган ўттиз кунлик муддатда табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш оқибатида давлат манфаатларига етказилган жами 23 млн. 193,0 минг сўм миқдордаги моддий зарарни тўлашдан бўйин товлади.

    Шунга кўра, Бюронинг Фурқат тумани бўлими томонидан 23.10.2019 йилда қонунбузар К.Файзиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 2-қисми билан 302386|2019-04-сонли жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Фурқат туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » МИБ газнинг “моҳир” ўғриларини фош қилди