09:33 / 20.11.2019
3 662

Самарқандда суюлтирилган газ ташувчи юк машинаси портлаши оқибатида 7та транспорт воситаси ёниб кетди

Самарқандда суюлтирилган газ ташувчи юк машинаси портлаши оқибатида 7та транспорт воситаси ёниб кетди
Фото: Тергов департаменти
Самарқанд вилоятида суюлтирилган газ ташиш учун мўлжалланган юк автомашинаси портлаши оқибатида 7 та транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 2019 йил 20 ноябрь куни соат тахминан 03:30ларда Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Ғузор А-378 автомобиль йўлининг 33-километрида жойлашган «Тимур ГАЗ» МЧЖга тегишли автомашиналар тураргоҳида ҳаракатсиз турган суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган MAN русумли юк автомашинасида номаълум сабабларга кўра ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин юкхонага ўтиб, автомашинадаги суюлтирилган газ портлаши оқибатида ушбу автотураргоҳда турган суюлтирилган газ ташиш учун мўлжалланган 2 та MAN ва 1 та «ЗИЛ» русумли автомашиналар ҳамда DAF ва «ЗИЛ» русумли юк автомашиналари, шунингдек HYUNDAI русумли экскаватор ёниб кетган.

Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи, ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам автомашиналари жалб қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчиларнинг бир нафари тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этган.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда суюлтирилган газ ташувчи юк машинаси портлаши оқибатида 7та транспорт воситаси ёниб кетди